Месси Перуга қарши ўйинда ҳакам қасддан пенальти белгилаганига иддао қилди
Аргентина терма жамоаси етакчиси Лионель Месси жаҳон чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган Перуга қарши ўйиндаги ҳакамликдан норози эканлигини билдирди.
"Қийин учрашувда ҳаракат қилиш ҳам қийин бўлди. Кучли шамол, устига-устак, рақиб чуқур ҳимояланди. Бу ҳакам ҳар сафар бизнинг ўйинни бошқарганида, шундай қилади. У буни қасддан қилаётганга ўхшайди.
Қандай қилиб бўлмасин, бу бизни мақсадимизга яқинлаштирувчи уч очко бўлди",-дея ёзди ПСЖ футболчиси ўз "Инстаграм" саҳифасида.
Маълумот учун, Аргентина ва Перу терма жамоалари ўртасидаги баҳсни бразилиялик Уилтон Сампайо бошқариб борди ва иккинчи таймда "альбиселесте" дарвозаси томон пенальти белгилаганди. Якунда перуликлар бу вазиятдан гол ура олмаган.
Фикрлар