
Месси профессионал фаолиятида иккинчи марта финалда йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Лионель Месси "Интер Майами"ни Лигалар кубоги финалида "Сиэтл Саундерс"га қарши ўйинда бўлган 0:3 ҳисобидаги оғир мағлубиятдан қутқара олмади.
Учрашувнинг 26-дақиқасида ҳисоб очилди, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида эса Майами клуби яна икки марта тўп ўтказиб юборди. Месси ҳаммадан кўп дарвозага зарба берди, аммо жамоадошлари сингари биронта ҳам аниқ зарбани амалга ошира олмади.
38 ёшли ҳужумчи иккинчи марта финалда йирик ҳисобда мағлубиятга учради. Бундай ҳолат илк бор 2007 йилда юз берган эди: ўшанда Аргентина терма жамоаси Америка кубогининг ҳал қилувчи ўйинида Бразилияга худди шундай 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. Ўша пайтда Месси эндигина 20 ёшга тўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик юлдуз 2023 йилдан бери "Интер Майами" жамоаси сафида тўп тепмоқда.
Фикрлар