Месси ПСЖ учун қимматга тушади...

"Барселона"нинг аргентиналик суперюлдузи, 6 карра "Олтин тўп" соҳиби Лионель Мессининг шу ёзда жамоаси билан хайрлашиши деярли аниқ. Ҳозирча, у ўтиши мумкин бўлган клублар сифатида Гвардиоланинг "Манчестер Сити"си ҳамда Почеттинонинг ПСЖси тилга олинмоқда. 

Муаммо шундаки, Мессининг маош борасидаги талаблари ушбу трансфернинг амалга ошишига тўсқинлик қилиши мумкин. ПСЖ ўта бой клуб, бироқ пандемия даври барча клублар бюджетига жиддий таъсир қилганлиги боис, ҳатто улар ҳам Мессининг юқори маошини тўлашга қодир эмас. Айни дамда, Лео "Барселона"да ҳафтасига 500 минг фунт маош олади. Юлдузларга бой Париж клуби сафида эса шундоққ ҳам катта маошли футболчилар кўп. Шу сабабли, раҳбарият аргентиналик юлдузни фақатгина маоши камайишига рози бўлган тақдирдагина сотиб олишини маълум қилган. 

Воқеалар ривожини SPORTS.uz сайтида кузатиб боринг.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар