Месси пул топишда ҳам Роналдуни “чангида” қолдирди
Forbes журнали 2022 йил давомида энг кўп маблағ ишлаб торган спортчилар рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, биринчи поғонага Қатардаги жаҳон чемпионатида Аргентина терма жамоасига бош совринни тақдим этган Лионель Месси жойлаштирилди. 35 ёшли юлдуз йил давомида 108 миллион фунт ишлаб топган.
Иккинчи ўриндан басетбол юлдузи ЛеБрон Жеймс ўрин олди. Тажрибали спортчининг йиллик даромади 101 миллион фунтни ташкил қилди.
“Манчестер Юнайтед”дан ҳайдалиб, Саудия Арабистонига йўл олган Криштиану Роналду кучли учликка кирди. Мавсумни омадсиз якунлаган 37 ёшли тўпурар жами 96 миллион фунт ишлаб топган.
Тўртинчи ўрин Бразилияни жаҳон чемпиони қила олмаган Неймарга насиб қилди. 30 юлдуз 12 ой мобайнида 79 миллион фунтга эга чиқди.
Фикрлар