Месси Пушкашни рекордини такрорлаб, футбол тарихидаги энг яхши ассистентга айланди
23 ноябрдан 24 ноябрга ўтар кечаси АҚШнинг Цинциннати шаҳрида "Цинциннати" ва "Интер Майами" клублари ўртасидаги МЛС плей-оффининг 1/4 финалидан ўрин олган ўйин якунланди. Учрашув маямиликларнинг йирик 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Уларнинг сардори ва етакчиси Лионель Месси учрашув давомида гол ва учта голли узатмага муаллифлик қилди ва футбол тарихидаги энг яхши ассистентга айланди.
Ушбу ўйиндан сўнг номдор аргентиналик футболчи фаолиятидаги 404 та голли узатмани амалга оширди - бу афсонавий венгриялик ҳужумчи Ференц Пушкашга тегишли бўлган энг яхши ассистентлик кўрсаткичини такрорлашдир. Кўплаб манбалар Пушкашнинг голли узатмалари сонини айнан шунча деб аташади, аммо бу натижани расмий статистика ёки протоколлар билан ишончли тасдиқлашнинг иложи йўқ, Лионелнинг ютуқлари ҳақида эса бундай деб бўлмайди.
Шу тариқа, Мессининг навбатдаги голли узатмаси уни футбол тарихидаги энг яхши ассистентга айлантиради.



Фикрлар