Месси қачонгача тўп тепишини айтди

Лионель Месси уч йил муқаддам “Барселона”ни тарк этганидан кейин асосан учта мақсад сари курашган эди. Улардан иккитаси ушалди. Лео Аргентина терма жамоаси билан жаҳон чемпионлигига сазовор бўлди.

Ниҳоят, “Олтин тўп” соврини саккизинчи  маротаба қўлга киритди. Орадан ПСЖ билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқмагани ягона армон бўлиб қолди.

Аргентиналик юлдуз яна қачонгача тўп тепиши ҳақидаги саволларга қуйидагича жавоб берди.

- Яна узоқ муддат ўйнамоқчиман, лекин аниғини билмайман. Жисмонан ўзимни қандай ҳис қилишимга қараймиз. Шу боис, аниқ бир санани айта олмайман. Ўзим бу ҳолат имкон қадар узоқ давом этишига умид қиламан. Чунки ўзим яхши кўрган иш билан шуғулланяпман, - деди Лионель Месси.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!