Месси қайси клубда ўйнашни орзу қилишини очиқлади

  • 6 декабрь, 22:47
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

АҚШнинг “Интер Майами” клуби ва Аргентина миллий терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси болаликда қайси жамоада ўйнашни орзу қилгани ҳақида гапирди.

Tecno

- Мен доим айтганман: болалигимдаги орзум — “Ньюэллс Олд Бойз”нинг асосий жамоасида ўйнаш эди. Мен стадионга борардим, ўша ерда ўйнардим ва Примерада профессионал футболчи бўлишни орзу қилардим.

Кейин ҳаётим тубдан ўзгарди. 13 ёшимда Европага кетдим, “Барселона” сафида дебют қилдим ва барчаси тасаввур қилганимдан ҳам афсонавий тарзда ривожланиб борди, - деди 38 ёшли футболчи.

Месси 2023 йилдан буён “Интер Майами” сафида ўйнаб келяпти. Унга қадар 17 мавсум давомида “Барселона” ва икки йил давомида “Пари Сен-Жермен” сафида тўп тепган.

Лионель Месси жаҳон футболида ўйинчиларниг энг нуфузли индивидуал соврини “Олтин тўп”ни саккиз маротаба қўлга киритган ягона футболчи ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!