Месси қўлга киритмаган битта соврин қолган экан
Лионель Месси ўзи иштирок этган мусобақаларнинг деярли барчасида бош совринни қўлга киритиб бўлди.
Хусусан, жаҳон чемпионатида бешинчи уринишида чемпион бўлди.
Статистика мутахассислари 35 ёшли ҳужумчи ўзи иштирок этган мусобақалардан фақат биттасида шоҳсупага кўтарилмаганини аниқлади.
Манбанинг таъкидлашича, Мессига ҳозирча Франция кубоги армон бўлиб турибди. Бироқ, бу мавсум аргентиналик юлдуз бу армонини йўққа чиқариш имкони эга.
Чунки Кристоф Галтье шогидлари Франция кубоги учун курашни давом эттирмоқда. Парижликлар мусобақанинг 1/32 босқичида “Шатору” жамоаси билан беллашади.
Месси агар бу мавсумда Франция кубогини қўлга кирита олса, ўзи қатнашган барча турнирларда ғолиб чиққан кам сонли футболчилар қаторига қўшилади.
Фикрлар