Месси қўрқяпти!
Яқинда Аргентинада Мессилар оиласи боғлиқ нохуш воқеа содир этилганди. Яъни, қуролланган шахслар Леонинг қайнотаси Хосе Рокуццога тегишли дўконни ўққа тутганди.
Манбаларнинг таъкидлашича, дўконга 14 та ўқ узилган ва “Месси, биз сени кутяпмиз”, деган ёзув қолдириб кетилган.
Қатарда ўтказилган жаҳон чемпионатидан кейин Месси Аргентинанинг ҳақиқий қаҳрамонига айланган эди. Бу таҳдид эса, кутилмаган воқеа бўлди.
Лео бунгача бир неча маротаба фаолиятини ўзининг илк жамоаси - “Ньюэллс Олд Бойз”да якунланишини айтган.
The Athletic нашрининг таъкидлашича, дўкондаги воқеа 35 ёшли юлдузнинг танловига таъсир қилиши эҳтимоли катта. Лео ўзи ва оиласини хавфга қўймаслик учун Росарио шаҳрига қайтиб бормалиги айтилмоқда.
Фикрлар