Месси Роналдудан кўп маош олиш учун жамоасини ўзгартиришга рози бўлди
ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси ҳозир ҳар мавсум учун 38 миллион евро атрофида маош олмоқда. Париж клуби аргентиналик юлдузга янги шартнома таклиф қилган эди.
Маълумотларга қараганда, Месси маоши пастроқ кўрсатилгани учун уни қабул қилмаган ва музокара тўхтатилган.
El Chiringuito нашри журналисти Хайме Астрайннинг ёзишича, жаҳон чемпион ҳудди Криштиану Роналду сингари Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга тайёр. У араб шайхларидан мўмай даромадли таклиф бўлса, қабул қилишга кўнган.
Леога агентлик қилаётган отаси Хорхе Месси ўғлига қизиқиш билдираётган “Ал-Ҳилол”дан икки мавсум учун 600 миллион евро сўрагани айтилмоқда. Месси тарафдорлари унинг Роналдуга нисбатан сезиларли даражада кўп маош олиши адолатдан эканини таъкидламоқда.
“Ан-Наср” билан 2,5 йиллик битимга келишган португалиялик юлдуз ҳар мавсум учун 200 миллион евродан маблағ олади.
Фикрлар