Месси Роналдудан олдинда!

Give Me Sport нашри XXI асрда клублар миқёсидаги ўйинларда голлар нисбати бўйича етакчи футболчилари рейтингини эълон қилди.

Унга кура, биринчи поғонага “Барселона” сардори Лионель Месси лойиқ топилди. Аргентиналик ҳужумчи 726 та ўйинда 630 та гол урган. Бу бир ўйинга ўртача 0,87 та гол деганидир. Мессининг азалий рақобатчиси Криштиану Роналду эса битта учрашувда ўртача 0,77 та гол урмоқда.

Рейтинг билан танишинг:

  1. Лионель Месси (0,87).
  2. Криштиану Роналду (0,77).
  3. Роберт Левандовски (0,73).
  4. Луис Суарес (0,67).
  5. Неймар (0,65).
  6. Килиан Мбаппе (0,65).
  7. Гарри Кейн (0,63).
  8. Златан Ибрагимович (0,62).
  9. Эдинсон Кавани (0,61).
  10. Руд Ван Нистелрой (0,60).
  11. Серхио Агуэро (0,59).
  12. Радамель Фалькао (0,58).
  13. Тьерри Анри (0,57).
  14. Роналдо (0,56).
  15. Паулета (0,56).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)