Месси Роналдуни қувяпти

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси доимий рақобатчиси Криштиану Роналду билан Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг зўр тўпурар номи учун курашмоқда.

Чемпионлар лигасининг навбатдаги учрашувида “Динамо Киев” жамоаси дарвозасини ишғол қиган Лионель Месси “кўҳна қитъа”нинг энг нуфузли турниридаги голлари сонини 121тага етказиб олди.

“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду эса “Ференцварош”га қарши ўйинда майдонга тушганига қарамай, гол уролмади.

Шундай бўлса-да, Роналду Чемпионлар лигасининг энг яхши тўпурари номини ўзида сақлаб турибди. Португалиялик юлдуз фаолияти давоми бу мусобақада рақиблар дарвозасини жами 133 маротаба аниқ нишонга олган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)