Месси Роналдунинг катта рекордини урди
ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси Франция чемпионатининг 21-турида “Монпелье” дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди.
Бу гол орқали 37 ёшли юлдуз азалий рақобатчиси Криштиану Роналдунинг тўпурарлик рекордларидан бирини янгилади.
“Монпелье” дарвозасига киритилган тўп Мессининг кучли бешлик чемпионатларидаги 697-голи сифатида қайд этилди. Бу рекордни уриш учун аргентиналик футболчига 835 та учрашув керак бўлди.
Аввалги рекорд Роналдуга тегишли эди. Португалиялик тўпурар Европанинг энг кучли чемпионатларида 919 та баҳсда рақиблар дарвозасини 696 маротаба аниқ нишонга олган.
Фикрлар