Месси Роналдунинг қўлидан келмайдиган рекорд ўрнатди
Ads

Футбол статистикаси билан шуғулланадиган мутахассислар "Кўҳна қитъа"нинг энг нуфузли мусобақаси - Европа чемпионлар лигаси (Чемпионлар кубоги) ўйинларида ўртача ҳисобда энг кўп гол ураётган тўпурарларни аниқлаб чиқишди.

Бу кўрсаткични аниқлашда футболчиларнинг ушбу нуфузли турнирларда ўтказган ўйинлар сони ва урилган голлари нисбати ҳисоблаб чиқилди. Унга кўра, "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси "Селтик" дарвозасига киритган икки голи эвазига биринчи ўринда бораётган буюк футболчи Альфредо Ди Стефанога етиб олди. Ҳар икки футболчи бир учрашувда ўртача 0,84 гол тўғри келмоқда.

2003 йилдан буён "Барселона" таркибида Чемпионлар лигасида тўп сураётган аргентиналик суперҳужумчи жами 92 та гол урган.

Ди Стефано эса ўз голлари 1953-1964 йиллар давомида "Реал" таркибида Чемпионлар кубоги мусобақасида киритган.

Кейинги ўринни эгаллаб турган Рууд Ван Нистелрой ПСВ, "Манчестер Юнайтед" ва "Реал" таркибида Чемпионлар лигасининг ҳар бир учрашувида ўртача 0,77 гол урган.

Ўтмишнинг машҳур юлдузи Эйсебио эса "Бенфика" учун 1960-1975 йиллар давомида Чемпионлар кубогида ўртача 0,75 гол билан тўртинчи поғонада қайд этилган.

Ушбу рўйхатда Европа чемпионлар лигасининг тўпурарлари баҳсида етакчилик қилаётган "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг номи йўқ. Нуфузли турнирда 95 та гол билан биринчи ўринда турган португалиялик футболчи бу натижага эришиш учун кўп учрашув ўтказган ва фоиз ҳисобида унинг кўрсаткичи камайиб кетган.

 

SPORTS.uz