Месси: Роналдунинг
Ads

"Барселона" етакчиси Лионель Месси асосий рақобатчиси Криштиану Роналдунинг "Реал"дан "Ювентус"га ўтгани борасида илк бор ўз фикрини билдириб ўтди.

“Тўғирисини айтсам, Роналдунинг “Реал”ни ташлаб кетишини кутмагандим. Мадридликлар Роналдунинг кетиши ортидан кўп нарса йўқотишди. Мени кўплаб жамоалар унга қизиқиш билдираётганидан хабарим бор эди, лекин “Ювентус” бу борада кутилмаган бўлди. Мен ҳақиқатданам ҳайратдаман, лекин Туринда ҳам яхши жамоа бор.

Албатта, “Реал”да яна кўплаб ажойиб футболчилар бор ва улар барча мусобақаларда ғолиблик учун курашишади. Роналдусиз энди уларга қийин бўлади, “Ювентус” эса энди Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш учун яққол фаворитга айланди”, - дейди аргентиналик футбол афсонаси.