Месси сафга қайтишга тайёр

“Барселона” жамоаси етакчиси Лионель Месси “Селтик”ка қарши ЕЧЛ 5-турида майдонга тушишга тайёр.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

29 ёшли аргентиналик футболчи ўзини ёмон ҳис қилгани учун “Малага” билан 0:0 ҳисобида якунланган ўйинни қўйиб юборганди.

Месси каталонияликларнинг сўнгги машғулотида қатнашди ва майдонга қайтишга тайёр.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Месси барча турнирларда 14 ўйин ўтказиб, 16 та гол киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!