Месси Саудияга бежизга боргани йўқ. Унга мисли кўрилмаган шартнома тайёрланмоқда
Лионель Мессининг ПСЖ билан ҳамкорлиги тугаган кўринади. Аслида аргентиналик юлдуз аввалдан Парижни тарк этмоқчи эди.
Энди Саудия Арабистонига берухсат боргани учун унга нисбатан интизомий чора қўлланилгани вазиятни кескинлаштирди. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар тарқатди.
Манбанинг таъкидлашича, ПСЖ жаҳон чемпиони билан ҳамкорликни узайтирмайди, ҳужумчининг ўзи ҳам муҳитни ўзгартирмоқчи. Мессига Саудия Арабистонининг ўзидан жиддий қизиқиш чорлов бўляпти.
Маълумотларга қараганда, Саудия ҳукумати футбол тарихида мисли кўрилмаган шартнома тайёрламоқда. Мессини “Ал-Ҳилол” ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу жамоа Криштиану Роналдуни ўйнаётган “Ан-Наср”нинг ашаддий рақиби ҳисобланади.
Фикрлар