Месси шартномани узайтиришга шошилмаяпти

Форвард Лионель Месси "Барселона"да камида 2020/21 йилги мавсумгача қолмоқчи.

Хабар қилинишича, Месси Каталония клубини тарк этиш ниятида эмас ва шартномадаги бандга кўра, ҳар мавсум охирида у жамоани тарк этиши мумкин.

Аммо, 32 ёшли футболчи шартномани узайтиришга шошилмаяпти. Аргентиналик футболчи ўзининг жисмоний ҳолатини йилдан-йилга қай ҳолатда бўлишини кузатмоқчи ва унинг танаси юқори савияда ўйнаш имконини берадими, йўқми билмоқчи. Шу қаторда, клуб қай ҳолатда бўлишини ҳам кузатмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Лионель Месси фаолиятини "Барселона"да тугатиш истагида эканлигини таъкидлаганди.