Месси "шогирди"га ҳеч кимни аямасликни ўргатди

“Барселона”нинг янги футболчиларидан Мартин Брайтвайт собиқ жамоаси “Леганес” дарвозасини ишғол қилса, голни алоҳида иштиёқ билан нишонлашини яширмади.

- Мен “Леганес” дарвозасига гол урсам, уни алоҳида сценарий бўйича нишонлайман. Уларга қарши доим фақат ғалаба учун ўйнайман. Менга Месси ўз маслаҳатлари билан ёрдам беряпти ва ғалабаларга илҳомлантиряпти. Унинг ўзи учрашув натижасини ўзгартириб юборишга қодир кучли ўйинчи, - деди Мартин Брайтвайт.

29 ёшли даниялик футболчи фаолияти давомида мамлакатидан ташқари, Англия, Франция ва Испания чемпионатларида тўп сурган.

“Барса” ва Месси музокаралар столида. Лео шартномани бузиш ҳуқуқини талаб қиляпти

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!