Месси сўнгги 3 йилда "Барселона"га қанча даромад келтирган?

"Барселона"нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси 2017 йилдан буён клубга 620 миллион евро даромад келтирган. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, клуб ушбу 3 йил мобайнида Мессига жами 383,6 млн евро тўлаган. Шу тариқа, "Барселона"нинг Месси туфайли эришган соф фойдаси 235,6 миллион еврони ташкил этади. Айрим маълумотларга қараганда, “Барса” даромадининг 30 фоизи Леога ҳисобига тўғри келади.

Бундан аввалроқ, Месси “Барселона” билан 2017 йилда 555 млн евролик шартнома имзолагани ҳақидаги хабарлар ОАВда тарқалиб кетди. Бундан эса, Мессининг жаҳли чиқди ва у клубдан кетиш ҳақида яна гап очди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!