Месси Суарес билан бир кўрсаткич бўйича тенглашиб олди

Лионель Месси Жанубий Америкада саралаш турнирларида гол уриш бобида лидерга айланиб олди. 

Аргентина терма жамоаси форварди саралашда урилган голлари сонини 29 тага етказиб олди ва ушбу кўрсаткич бўйича уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес билан тенглашиб олди. Улар айни дамда бу борада энг яхшилар бўлиб турибди. 

Бугун тонгда 36 ёшли Лео Эквадорга қарши ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган баҳсда жаримадан гол урди. 



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!