Месси Суаресни олиб кетди

Аргентина терма жамоасига чақиртирилган “Барселона” терма жамоаси етакчиси Лионель Месси ўз юртига шахсий самолётида учиб кетди.

Месси ўзи билан бирга  “Атлетико”га ўтиб кетган дўсти Луис Суаресни ҳам олиб кетди. Суарес Уругвай терма жамоасининг саралаш ўйинларига таклиф олган.

Лионель Месси Суаресдан ташқари, Ла Лигада ўйнаётган қитъадошлари - Маркос Акунья, Лукас Окампос, Науен Перес ва Гвидо Родригесни самолёти хизматидан фойдаланишга чақирган. Улар Аргентина етиб боргач, ўз мамлакатлари сари йўл олиб, терма жамоалари йиғинига бориб қўшилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)