Месси трансферига оид бир нечта муҳим маълумот
Яқиндагина "Барселона" билан янги шартнома имзоламаслиги маълум бўлган Лео Месси қайси жамоа сафига бориб қўшилиши деярли аниқ бўлиб улгурди.
"El Chiringuito" нашри тарқатган хабарга кўра, ПСЖ 10 август куни учун Эйфель минорасини ижарага олган. Катта эҳтимол билан, ўша куни Месси расман Париж клуб футболчисига айланади. Маълумот учун, парижликлар худди шу ишни 2017 йил Неймар трансфери чоғида ҳам амалга оширганди.
Шунингдек, аргентиналик футболчининг янги жамоаси сафида 19-рақам остида ҳаракат қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. У "Барса" ва Аргентина терма жамоасидаги фаолияти бошида айнан шу рақамда ўйнаган. Маълум бўлишича, Месси ўзи ўйнашга одатланган 10-рақамни яқин дўсти Неймардан олиб қўймоқчи эмас.
Леонинг отаси Хорхе Месси Париж клубидан 2+1 кўринишидаги шартнома талаб қилмоқда. 34 ёшли Месси яна 2-3 йил юқори формада ўйнай олишига ишонмоқда.
Фикрлар