Месси ва Агуэро янги мавсумни бир жамоада бошлаши мумкин

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда El Chiringuito нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 34 ёшли аргентиналик футболчининг агенти айни дамда Барселона шаҳрида бўлиб турибди. Каталонияликлар ёзда эркин агентга айланадиган футболчини таркибга қўшиб олиш бўйича жиддий ишлар олиб борилмоқда.

Агуэронинг “Барса”га ўтиши бевосита Лионель Мессининг қарорига кўра маълум бўлади. Чунки ушбу икки аргентиналик узоқ йиллардан буён яқин дўст ҳисобланади.

Агуэро жорий мавсум премьер-лигада жами 9 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар