Месси ва Роналду “тахти”ни ким эгаллаши маълум бўлди
Ўн йилдан ошиқ вақт мобайнида дунёнинг энг кучли футболчилари сифатида эътироф этиб келинган Линель Месси ва Криштиану Роналдунинг ёши ўтиб қолаётгани боис, жисмоний имкониятлари пасая бошлагани ҳеч кимга сир эмас.
Айни пайтда мухлису мутахассислар дунёнинг энг кучли футболчиси номига ким даъвогар бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
“Ливерпуль”да ўйнаган машҳур футболчи Жейми Каррагер бу борада “Манчестер Сити” плеймейкери Кевин Де Брюйненинг имкониятларини юқори баҳолади.
- Мен Месси ва Роналдудан кейинги авлод вакиллари орасида Де Брюйнени биринчи ўринга қўяман. Унинг голлари ва голли паслари бўйича кўрсаткичи ҳар бир мураббийнинг орзусидир. Кевин бир неча позицияда муваффақиятли ўйнай олади ва ҳал қилувчи пасни беришда беназир. У ўттиздан ошганда ҳам шундай юқори савияда ўйнай олади, - дейди Каррагер.
Бельгиялик футболчи 2015 йилда “Манчестер Сити”га олиб келинганидан бери 50 та гол уриб, 90 та голли пас узатди.
Фикрлар