Месси ва Суарес биргаликда 800 та гол уришди

“Барселона” ҳужумчилари Лионель Месси ва Луис Суарес кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 5-туридан “Боруссия” Дортмундга (3:1) қарши ўйинда ўз ҳисобларига биттадан гол ёздириб қўйишди.

Ушбу гол 32 ёшли уругвайлик футболчи учун “Барселона” сафидаги 187-гол бўлган бўлса, 32 ёшли аргентиналик футболчи учун эса 613-гол бўлди.

Эътиборлиси, Месси ва Суарес биргаликда “Барселона”да жами 800 та гол уришди.

Маълумот учун, Месси 2003 йилдан буён, Суарес эса 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда.