Месси ва Хави ўзаро гаплашган
Аргентина терма жамоаси ва ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси "Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес билан "Камп Ноу"га қайтиши борасида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда "Barca Universal" нашри хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, 35 ёшли футболчи испаниялик мутахассис билан шахсий суҳбатда "Барселона"га қайтишни истаётганини бир неча бор айтган. Айнан Леонинг ўзи Каталония грандига қайтиш ғоясини илгари сурмоқда.
Аргентиналик ҳужумчининг пойтахт клуби билан шартномаси 2023-йилнинг июнида якунига етади.
Фикрлар