Месси ва яна икки супер юлдуз Саудия Арабистонига келиши кутиляпти

"Ал-Ҳилол" Лионель Месси билан шартнома имзолаш фикрида. 

"Sky Sports" нашри берган хабарга кўра, Саудия клуби аргентиналикни дунёда энг кўп маош олувчи футболчига айлантирмоқчи.  Агар трансфер амалга ошса, Месси йилига 200 миллион фунт стерлингдан кўпроқ маош олади. 

Мессининг ПСЖ билан шартномаси жорий мавсум охирига қадар амал қилади. Томонлар келишув муддатини узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. 

Қайд этилишича, Саудия Арабистони футбол мутасаддилари лигага исталган футболчини жалб қила олиш мумкин, деб ҳисобламоқда. Улар келаси мавсумларда "Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне ҳамда "Ливерпуль" вингери Муҳаммад Салоҳни сотию олишни режалаштирмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!