Месси: Хави ва Иньестани соғиняпман
Ads

"Барселона" форварди Лионель Месси унга собиқ жамоадошлари Хави ва Андрес Иньесталар етишмаётганини тан олди.

“Мен Хави ва Иньестани соғиняпман. Биз улар билан исталган рақибга қарши ўйинда ғалабага ишонардик. Ким билан ўйнамайлки, албатта ғалаба қозонишимизни билардик”, - дейди аргентиналик футболчи.

Месси, Хави ва Иньеста триоси 2003 йилдан буён бирга тўп сурди ва ушбу вақт орасида “Барселона” 4 марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.