Месси Хавининг олдига келди

ПСЖнинг аргентиналик юлдузи Лионель Месси Каталонияга бориб, “Барселона” вакиллари билан учрашди.

Маълумотларга қараганда, Месси “Барселона” бош мураббийи Хави, жамоанинг етакчи ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс ва ҳимояи Жорди Альба билан бирга ресторанда учрашган.

Бу учрашув аргентиналик юлдузнинг “Барселона”га қайтишни истаётгани ҳақида хабарлар тарқатилаётган пайтга тўғри келгани анча шов-шувга сабаб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси яқинда коронавирусдан тузалгани боис, жисмоний ҳолати юқори даражада эмас. Шунинг учун у 2022 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш турнири доирасида Чили ва Колумбия билан бўладиган ўйинлар учун Аргентина терма жамоасига чақирилмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!