Месси "Хетафе"га қарши учрашувда иштирок этолмаслиги мумкин
"Барселона" хужумчиси Лионель Месси Ла Лиганинг 7-тури доирасида "Хетафе"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақида Sport.es нашри хабар бермоқда.
Бугун аргентиниялик футболчи тиббий кўрикдан ўтади, бунга сабаб "Вильярреал"га қарши учрашувда Леонинг чап сонида ноқулайлик сезгани бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Месси мавсум бошида ҳам бир неча ўйинларда иштирок этолмади. Оҳирги икки баҳсда эса иккинчи бўлимда майдонга тушганди.
Фикрлар