Месси: Хорватияни мағлуб этишимиз шарт!
Ads

Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи доирасида Исландия билан учрашувдан сўнг (1:1) ўз фикрини билдирди.

- Бундай натижага эътибор бермасдан, олдинга интилишимиз лозим. Ишончим комилки, 3 очко учун лойиқ ўйин кўрсатдик. Биз хотиржам бўлиб, нима бўлишига қарамай ижоби тарзда фикрлашимиз керак. Ҳар қандай шароитда Хорватияга қарши учрашувда ғалаба қозонишимиз шарт!, - дея Мессининг сўзларидан иқтибос келтиради RT нашри.

Эслатиб ўтамиз, Месси ушбу учрашувда исландияликлар дарвозаси томонига белгиланган пенальтини аниқ амалга ошира олмади.