Месси яна бир карра кимлигини исботлаб қўйди

Статистик маълумотларни юритадиган WhoScored сайти “Барселона” сардори Лионель Мессини 2019-2020 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси, деб топди. Бу сайт номинация ғолибини мавсум давомида жамғариб борилган балларнинг ўртача кўрсаткичи бўйича аниқлайди. Унга кўра, аргентиналик ҳужумчи 8,71 баллга лойиқ кўрилди.

Шу тариқа, Лионель Месси сўнгги 11 мавсумда 9-маротаба Европанинг энг яхши футболчиси бўлди. У икки маротаба ўз жамоадошлари – Луис Суарес ва “Барса”да ўйнаган йиллари Неймардан ортда қолган.

WhoScored бу йил ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени 8,14 балл билан иккинчи ўринга қўйди. “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски 8,13 очко билан кучли учликдан жой олди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)