Месси яна бир шогирд олади
Нидерландия чемпионатида порлаётган Оркун Кўкчу фаолиятини “Барселона” ёки “Арсенал”да давом эттиришни истамоқда. У ҳозирги клуби раҳбариятини жамоани тарк этиши ҳақида огоҳлантирди.
- Мен “Фейеноорд”дан шартнома бўйича иккита атклиф олдим ва улар мени қониқтирмади. Ҳозир ҳаммаси тинчиб кетди. Клуб мени сотиб юборишга тайёргарлик кўраётгандек туюляпти. “Фейеноорд”нинг энг кўп маош оладиган футболчиси бўлиш ниятим йўқ, фақат жамоанинг ҳақиқий бўлагига айланмоқчи эдим, холос, - деди Кўкчу.
“Барселона” ва “Арсенал” нишонида турган истеъдодли футболчининг трансфер суммаси 25 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар