
Месси: Яна битта қолди
“Барселона” сардори Лионель Месси “Леганес” қарши ўтказилган учрашувда пенальтини аниқ бажариб, фаолиятидаги голлар сонини 699 тага етказди. Леонинг 700лик довонга ўтишига яна бир қадам қолди. Айни пайтда фаолиятини давом эттираётган футболчиларан фақатгина Криштинау Роналду 700 дан ортиқ гол урган.
Месси голлардан 629 тасини “Барселона” сафида ва 70 тасини Аргентина терма жамоасида киритган.
Жорий мавсумда эса Лионель Месси 24 та учрашувда рақиблар дарвозасини 21 маротаба ишғол қилди.
Фикрлар