Месси яна қанча футбол ўйнаши ҳал бўлди

  • 23 октябрь, 21:38
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби Лионель Месси фаолиятини ҳозирги клуби “Интер Майами”да давом эттирадиган бўлди. Флорида клуби аргентиналик юлдуз билан амалдаги шартнома 2028 йилнинг 31 декабригача узайтирилганини расман эълон қилди.

Tecno

38 ёшли футболчининг аввалги шартномаси 2025 йилнинг 31 декабрига қадар тузилган эди ва янги битим Месси учун муҳим аҳамият касб этиши айтилмоқда.

Европада “Барселона” ва “Пари Сен-Жермен”даги ёрқин фаолиятидан кейин аргентиналик жаҳон чемпиони 2023 йилнинг ёзида АҚШга кўчиб ўтди ва “Интер Майами” жамоаси сафига қўшилдан.  

Шундан бери Месси барча турнирларда 82 та учрашувда иштирок жтиб, ўз ҳисобига 71 та гол ва 37 та ассист расмийлаштириб қўйди.

“Интер Майами” таркибида машҳур юлдуз  2023 йили Лигалар кубоги соҳиби бўлди. 2024 йилги мавсумда эса Месси МЛС мунтазам чемпионати ғолиби бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!