Месси йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди
Халқаро спорт журналистлари ассоциацияси йилнинг энг яхши спортчиси соврини учун ўтказилган овоз бериш жараёни натижаларини эълон қилди.
113 мамлакатдан 420 нафар вакил иштирок этган жараёнда футбол бўйича Аргентина миллий терма жамоаси сардори Лионель Месси ғалаба қозонди. У 25,45% овозга эга чиққан.
Иккинчи поғона швециялик енгил атлет Арман Дюплантисга насиб этди. Франциялик футболчилар Килиан Мбаппе ҳамда Карим Бензема кейинги ўринларни банд этган.
Маълумот учун, Лео жамоаси билан Жаҳон чемпионати финалида айнан "уч ранглилар" устидан ғалаба қозонганди.
Фикрлар