Месси захирада ўтириб ҳам рекордларни урмоқда

  • 8 ноябрь, 2020, 19:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Испания чемпионатининг навбатдаги турида “Барселона” ўз майдонида “Бетис” футболчиларини 5:2 ҳисобида мағлуб этди.

Tecno

Учрашувни захирада бошлаган Лионель Месси ўйинга иккинчи бўлимда қўшилди ва рақиб дарвозасига иккита гол урди. Шу тариқа, аргентиналик ҳужумчи  XXI асрда захирадан майдонга тушиб, энг кўп гол урган футболчига айланди. У асосий таркибда ўйнамаган учрашувларда рақиб дарвозасини жами 26 та марта ишғол қилган. Бу рекорд натижа.

Месси жорий мавсумда олти марта пенальтидан ва бир бор ўйиндан гол урди. У тўпурарлик борасида самарадорликка эриша олмаяпти.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!