Мессидан яна бир рекорд

Жаҳон чемпионати ярим финалидан ўрин олган Аргентина – Хорватия учрашуви бошланиш арафасида. Ушбу ўйинда Лионель Месси асосий таркибда майдонга тушади.

Ушбу ўйин ҳужумчи учун жаҳон чемпионатидаги 25-учрашув бўлади ва Месси бу борада Германия афсонаси Лотар Маттеусга етиб олади.

Аргентина Хорватияга ютқазган тақдирда ҳам улар 3-ўрин курашади, яъни Месси 26 та ўйин ўтказиш имкониятига эга. Бу билан у мутлақ рекордчига айланади.

Агар терма жамоа Далич шогирдларини мағлуб қилса, Франция ёки Марокашга қарши финалда ўйнайди. Бу Лео фаолиятидаги иккинчи финал ва мундиални ютиш учун охирги имкон бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!