Мессидан юз ўгиришди

“Ювентус” спорт директори Фабил Паратичи “Барселона” етакчиси Лионель Мессини Туринда кутишмаётганини маълум қилди.

- Месси Туринга келадими? Ҳозир футболда бошқа муҳимроқ масалалар ҳақида ўйлаш керак, - деди Паратичи.

Лионель Мессининг Каталониядаги келажаги ҳамон сўроқ остида турибди. “Барселона” президентлигига сайланган Жоан Лапорта ҳам аргентиналик юлдуз ўзи истасагина жамоада қолиши мумкинлигини билдирганди.

Месси жорий мавсумда 34 та учрашувда 24 та гол урди ва 11 та голли пас узатди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)