Мессидан зўр футболчи чиқяпти
Ads
 
"Ювентус" ҳужумчиси Гонсало Игуаин ўз жамоадоши Пауло Дибала келажакда Лионель Мессидан зўр футболчи бўлиб етишишига ишонишини айтди.
 
- Аслида Дибала Мессига жуда ҳам ўхшайди, - деди Гонсало Игуаин. - Албатта, Лео айни пайтда дунёнинг энг яхши футболчиси ва у буни исботлаб келмоқда. Лекин Пауло Дибалани буюк келажак кутиб турибди. У эндигина 23 ёшга кирди ва у ҳиссиётларини жиловлашни ўрганса, энг зўр футболчига айлана олади. Ҳаммаси Дибаланинг ўзига боғлиқ.
 
 
Ўтган мавсумда Дибала 19 та гол уриб, "Ювентус"нинг энг яхши тўпурари бўлганди. Бу йил эса ўнта ўйинда уч марта рақиб дарвозасини ишғол қилди.