Мессидек садоқатлиси топилмас

“Мальорка”га қарши учрашувда майдонга тушган Иван Ракитич “Барселона“ таркибида энг кўп учрашув ўтказган легионерлар орасида тўртинчи ўринга кўтарилиб олди.

Мазкур баҳс хорватиялик ярим ҳимоячи учун каталониялик таркибидаги 300-ўйин бўлди.

Ҳозирча, “Барселона” либосида энг кўп ўйин ўтказган чет эллик футболчи Лионель Месси бўлиб турибди. Аргентиналик ҳужумчи шу кунга қадар 719 та ўйинда майдонга тушган ва унинг ҳар бир учрашуви янги рекорд сифатида қайд этилаверади.

391 та ўйинда қатнашган Дани Алвес ва 334  марта майдонга тушган Хавьер Маскерона Каталония клубидаги фаолиятини якунлаган.

Ракитич “Барса” таркибида 2014 йилдан буён ўйнамоқда ва жами 35 та гол ва 39 та голли узатма билан 13 та совринга эга чиққан.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)