Мессига лиганинг барча клублари маош тўлайди
Лионель Мессининг ПСЖдаги фаолияти якунига етиб бормоқда. Аргентиналик юлдузнинг маошини кўтара оладиган клублар кўп эмас.
АҚШ чемпионати клублари Мессини лигага олиб келишнинг антиқа усулини топди. Аслида бу футболчини “Интер Майами” анчадан бери ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бироқ, улар ҳужумчининг маошини кўтара олмайди.
Бу масалани ҳал қилиш мақсадида МЛС клублари хўжайинлари мажлис ўтказиб, Мессининг маошини барча жамоалар тўлашига келишиб олди. Бироқ, қайси жамоага бориб қўшилишни Леонинг ўзи ҳал қилади.
Sport.es сайтининг маълум қилишича, барча клублар Месси даражасидаги Юлдузнинг АҚШ чемпионатига келишидан манфаатдор. Чунки, “Месси эффекти” барча клубларга телевизион трансляциялар ҳуқуқидан катта даромад келтириши айтиляпти.
Фикрлар