Мессини “Барса”га қайтариш бўйича иш бошланди
ПСЖ билан шартномаси якунланиб бораётган Лионель Мессида ҳамон “Барселона”га қайтиш умиди бор.
Таниқлик журналист Херард Ромеронинг ёзишича, Мессининг юристлари уни Каталония клубига қайтариш бўйича иш бошлади.
Бу масала ҳал бўлиши учун юристлар Месси ва “Барселона”га фэйр-плей қоидаларини бузмайдиган усулни топиб бериши керак. 2021 йилда ҳам айнан мана шу қоидалар аргентиналик юлдузга клуб билан янги шартнома имзолаш имконини бермаган эди.
“Барселона” ҳали молиявий инқироздан тўлиқ чиққани йўқ. Мессини ёзда эркин агент сифатида ўз сафига бепул қўшиб олган тақдирда ҳам жаҳон чемпионининг маоши каталонияликларга қаттиқ зарба бўлади.
Лионель Месси фаолиятини Европада давом эттириш, Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш ва 2024 йилги Америка кубогига юқори спорт формасида етиб боришни режалаштирган.
Фикрлар