Мессини “Интер”га олиб берадиган ҳомий бор

“Интер” жамоаси ҳомийси Pirelli компанияси “Барселона” сардори Лионель Месси трансферини амалга ошириш билан шуғулланишга розилик берди.

- Аслида бунақа вазиятда спортга катта сармоя киритилмайди. Айни пайтда кўп нарса “Интер” хўжайини Стивен Чжан ташаббусига боғлиқ. Агар у Мессини олиб келишни истаса, биз бунга ёрдам беришга тайёрмиз, - деди автомобиль шиналарини ишлаб чиқарувчи машҳур компания бош директори Тронсетти Провер.

Мессининг “Барселона” билан шартномаси келаси йили ёзда ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!