Мессини олиш йўли бор!

“Барселона” президенти Жоан Лапорта аргентиналик юлдуз Лионель Мессини ортга қайтариш режаси борлигини ошкор қилди.

- Мен Леони болалигида клубга келганидан бери биламан ва уни яхши кўраман. Ҳозир ўзимни унинг олдида қарздордек ҳис қиляпман.

Унинг клубдан кетиши чиройли бўлмади. Биз ўйинчидан кўра клуб манфаатларини устун қўйган эдик. Мен Мессини ортга қайтармоқчиман.

Лионель фаолиятини “Барселона”да якунлаши учун қўлимиздан келганини қиламиз. Мухлисларимиз уни олқишлашлари лозим.

Бу бизнинг мақсадимиз ва уни рўёбга чиқара олишимизга умид қиламан. Бизда Леони клубга қайтариш режаси бор.

Ҳозир бу ҳақда гапириш ноўрин. Чунки у ПСЖ футболчиси. Унинг ир йиллик шартномаси тугасин, ҳозир унга нисбатан ҳурмат сақлашимиз керак, - деди Жоан Лапорта.

Лионель Месси “Барселона” таркибида 21 йил фаолият кўрсатди. Бу давр ичида аргентиналик юлдуз каталонияликлар сафида 77 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасига 670 та тўп киритди ва жамоадошларини 302 марта голли пас билан таъминлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!