Мессини сенга топширдим!

“Барселона”дан кетганидан кейин “Атлетико”ни чемпион қилган Луис Суарес Каталониядаги дўсти Лионель Мессининг ёнига Серхио Агуэро олинганидан хурсанд эканини яширмади.

Аслида Суареснинг клубдан кетказилиши Мессига ёмон таъсир қилган ва у анчагача ўзига келолмай юрган эди.

- Энг зўрлар билан учрашиш бу доимо янги чорлов. Серхио анчадан бери юқори савияда тўп тепмоқда ва ўзи ўйнаган жамоалар муваффақиятига улкан ҳисса қўшган. Энди у дунёнинг энг яхши футболчиси билан бирга ўйнайди. У Мессининг дўсти. Мен Агуэрони Леоникида барбекю қилишганида кўргандим. “Барселона” энг зўр ҳужум жуфтлигига эга бўлди. Агуэро ажойиб футболчи, - деди Луис Суарес.

32 ёшли Серхио Агуэро Аргентина терма жамоасида ҳам Лионель Месси билан бирга ўйнайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар