Мессининг асаблари дош бермади. У рақибни туртиб йиқитди

“Барселона” ва “Севилья” учрашувида каталонияликлар саордори Лионель Месси билан боғлиқ можаро юз берди.

Биринчи бўлим охирида Диего Карлос Луис Суаресни йиқитди. Бу вазиятда Месси бразилиялик футболчига танбеҳ берди. Натижада футболчилар ўйин давомида бир неча бор гап талашди. Вазиятларнинг бирида Месси Карлосни туртиб йиқитди ва майдонда кичик бўлсада жанжал келиб чиқди. Оқибатда Серхио Бускетс ва Фернандо огоҳлантирилди.

Ҳисоб очилмаган учрашув якунига кўра, “Барселона” 64 очко билан мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. “Севилья” эса 51 очко билан учинчи поғонани эгаллаб турибди.

head_0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!