
Мессининг дўстлари уни уялтириб қўйишди
Испаниянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси 30 июнь куни Антонелла Рокуцо билан оила қурган эди. Аргентиналик футболчи ёш ташриф буюрувчиларга келин-куёвга одатдагидек, совғалар эмас,балки ночор болакайларга ёрдам бериш учун ўзининг фондига пул ўтказишни сўраб мурожаат этган эди.
“Маrcа” нашрида ёзилишича, 260 нафар инсон ташриф буюрган ушбу тўй маросимида бор-йўғи 9,5 минг евро миқдоридаги пул йиғилган. Ваҳоланки, тўй маросимида машҳур футболчилар ва миллионерлар талайгина эди.
Фикрлар