Мессининг фаолияти борасидаги режаси аниқ

Лионель Месси ёзда Европани тарк этиш ниятида эмас.

"Diario Sport" нашри хабарига кўра, Месси Европада ўйнашни давом эттирмоқчи. Лео Аргентинага қайтиш ёки АҚШга кетиш варианти кўриб чиқмайди. У Европани тарк этишга ҳали эрта, деб ҳисобламоқда.

Жорий мавсумда аргентиналик футболчи ПСЖ сафида барча турнирлар доирасида 28 ўйинда иштирок этиб, 17 та гол урди ва 16 та самарали узатмага муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли форварднинг парижликлар билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!